Андижонда «Captiva-2» ағдарилиб кетди
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида «Captiva-2» автомобили ағдарилиб кетгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
Унда айтилишича, ушбу ҳолат 2026 йил 23 январь куни соат 13:10 ларда, Андижон шаҳар «Боғишамол» МФЙ ҳудудидаги Боғи Бобур боғига олиб борувчи адирлик йўлида содир бўлган.
2005 йилда туғилган ҳайдовчи М.Э. ўзининг «Captiva-2» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг ҳолатини инобатга олмасдан хавфли бурилиш жойида кескин тормоз бериши оқибатида, транспорт воситаси сирпаниб кетиб, руль бошқарувини йўқотган ва ағдарилиб кетган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган. Транспорт воситасига эса моддий зарар етган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг