Андижонда аҳоли хонадонларидан бири ёниб кетди
Видеодан кадр
Андижон вилоятининг Андижон туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 2 декабрь куни соат 22:33 да «Курама» МФЙ, Серфайз кўчасида жойлашган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин юз бергани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:44 да ҳодиса жойига етиб бориб, соат 22:49 да алангани ўраб олинган ва 23:30 да тўлиқ ўчирган.
Аниқланишича, ҳодиса оқибатида яшаш уйининг шифт, том қисми ва уй рўзғор буюмлари зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг