Андижонда 100 минг доллар имтиёзли кредит олиб беришини айтган шахс ушланди
Хоразм ва Андижон вилоятларида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Т.Ж. фуқаро О.Б.нинг ишончига кириб, унга гўёки Хоразм вилояти тижорат банкларида ишловчи танишлари орқали 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам бериши эвазига 150 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро У.О. фуқаро Б.М.га гўёки Андижон шаҳар банк хизматлари марказида ишловчи танишлари орқали 3 000 доллар эвазига 100 минг доллар миқдорида кредит ажратиб беришини айтиб, шундан 1 000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг