Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Улуғбек Одашевич Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Улуғбек Раҳимов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Улуғбек Раҳимов 1971 йилда Пахтаобод туманида туғилган. Наманган саноат-технология институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Хизмат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Пахтаобод тумани қўмитасида бошлаган.
Улуғбек Раҳимов 2000 йилдан то шу кунга қадар қишлоқ хўжалиги соҳасининг турли йўналишларида самарали хизмат қилиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг