Андижон шаҳар бандлик бўлими масъули хизмат хонасида психотроп модда истеъмол қилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғининг хизмат хонасида психотроп модда истеъмол қилаётганлиги тасвирланган хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси муносабат билдирди.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат ИИБ органлари томонидан назоратга олинган бўлиб, айни вақтда тегишли тартибда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида фуқародан, жами 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг