Андижон машинасозлик институти Беларусдаги олийгоҳ билан ҳамкорлик меморандуми имзолади
Фото: “Халқ сўзи”
Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларус олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форуми ўтказилди.

Унда икки мамлакат олий ўқув юртларининг 30 дан ортиқ раҳбарлари иштирок этди. Форум доирасида энергетика, геология, кимё технологиялари, машинасозлик, транспорт ва логистика, енгил саноат ва ахборот технологиялари соҳалари учун ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш ва илмий лойиҳаларни амалга оширишни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ҳамкорлик масалаларига доир “Йўл харитаси” имзоланди.

— Мақсадимиз институтларнинг кадрлар тайёрлаш салоҳиятини янада бойитишга қаратилган бўлиб, жумладан илмий-педагогик ходимларнинг малака ошириш ва касбий қайта тайёрлаш шаклида академик ҳаракатчанлиги бўйича қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, икки томонлама академик ҳаракатчанликни ривожлантириш мақсадида аспирантлар, магистрантлар ва талабалар алмашинуви ўтказишдан иборат, —дейди Андижон машинасозлик институти ректори Умид Турдиалиев. —Келгусида талабаларнинг халқаро мусобақалардаги иштирокини таъминлаш ва илмий ишлар бўйича ҳамкорликда изланишлар олиб бориш юзасидан ўзаро келишиб олдик.
Ушбу форум доирасида Андижон машинасозлик институти билан учта — Беларус давлат транспорт университети, Витебск давлат технологиялар университети ҳамда Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университетлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Қувонарлиси, келгуси ўқув йилидан бошлаб Андижонда ўқувчилар учун Минск давлат машинасозлик коллежи билан ҳамкорликда 1+1 форматда қўшма таълим дастурини очишга киришилди.
Умиджон МАМАРАСУЛОВ,
журналист.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг