Амир Темурга мактуб
Амр қилинг, тош устига,
Бошим қўяй, бош устига.
Юрагингиз қатлтошдур,
Фошлар бўлдик фош устига.
Юрак саҳар жўшиб турса,
Бу не бало шошиб турса,
Кўзим заҳар қўшиб турса,
Мен ейдиган ош устига.
Ўн еттидан энди ошиб,
Бир бошимда шунча ошуб,
Бунча жабр қилдингизай,
Шу ўн саккиз ёш устига.
«Кўнгил» отлиқ лашкарингиз,
Тортиб келинг Шош устига,
Сизга пешвоз чиқгайман мен,
Ўсма тортиб қош устига.
Кўнглингиздан гар бадар мен,
Дарбадар мен,
Сарбадор мен,
Ҳалок қилгайки, агар, мен,
Ёшлар тўксам ёш устига.
Бизнинг макон «Юракюрт»дир,
Мен ул юртга шоҳ истамам,
Лек, келсангиз юрак ютиб,
Сиз Амир, мен Шоҳистаман!
Шоҳиста Эргашева,
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг