Американинг машҳур CNBC телеканали бугундан илк бор Ўзбекистон ҳақидаги фильмларни эфирга узатмоқда

АҚШнинг СNBC (“Consumer News and Business Channel”) телеканали Ўзбекистонга бағишланган олтита фильмни эфирга узатишни бошлади.
Мазкур ҳужжатли фильмларда янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда рўй бераётган ўзгаришлар таниқли хорижий журналистлар талқинида намойиш қилинмоқда.
Мазкур фильмларда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлардаги ижобий ўзгаришлар ҳам ўз аксини топган. Фильмлар америкалик машҳур журналист ва телебошловчи Райан Чилкот томонидан суратга олинган. У ушбу фильмларни яратиш учун Ўзбекистон ва Афғонистонга бир неча бор ташриф буюрган.
Яна учта фильм Буюк Британиянинг Imotus кинокомпанияси томонидан СNBC телекомпанияси буюртмасига асосан суратга олинган.
— Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда яратилган ушбу фильмлар халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда юз бераётган янгиланишлар жараёни, шунингдек, Марказий Осиёда кузатилаётган кенг кўламли сиёсий жараёнлар билан яқиндан таништиришда муҳим аҳамиятга эга, – деди ижодий ҳамкорлардан бири – Belgrave Europe компанияси халқаро алоқалар бўйича мутахассиси Фред Харрисон.
– Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида дунёнинг турли ҳудудларидан хорижий журналистлар, кинематографлар келаётгани қувонарли ҳол, – деди “Ўзбеккино” миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов. – Биз ҳар доим бунда ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларга қўлимиздан келгунича ёрдам берамиз.
Эслатиб ўтамиз, CNBC телеканалида Ўзбекистон ҳақидаги фильмлар Вашингтон вақти билан шанба ва якшанба кунлари (14,15, 21, 22, 28 декабрь) 21:15 да, душанба кунлари (16, 23 декабрь) 23:30 да намойиш қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг