“Ал-Наср” Туркманистон клубини кичик ҳисобда мағлуб этди
Кеча, 11 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси 2 мусобақасидаги нимчорак финал босқичи ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидаги баҳсда Туркманистон чемпиони “Аркадаг” жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоасини қабул қилди.
Таъкидлаш керакки, “Аркадаг” жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Ўзбекистон номидан иштирок этган “Андижон” жамоаси билан тўқнаш келган ва ҳар икки учрашувда дуранг қайд этган эди.
“Ал-Наср” жамоаси ушбу ўйин олдидан рақибининг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда етакчи футболчилари — Садио Мане, Жоау Феликс, Кингсли Коман, Марсело Брозович, Муҳаммад Симакан ва Криштиану Роналдуни Ашхобод шаҳрига олиб келмади.
Шунга қарамай, учрашув 1:0 ҳисобида рийодликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга Ҳамид Абдулла Ал-Ҳамдан муаллифлик қилди.
Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 18 февраль куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг