«Ал-Наср» Саудия кубогидан чиқиб кетди
Кеча, 28 октябр куни Саудия Арабистони Қирол кубоги мусобақасининг нимчорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган учрашувда «Ал-Наср» клуби ўз майдонида «Ал-Иттиҳод»ни қабул қилди.
Ўйиннинг 15-дақиқасида «Ал-Иттиҳод» жамоаси ҳисобни очди. Карим Бензема баҳсдаги дастлабки голни киритди.
Учрашувнинг 30-дақиқасида мезбонлар аъзоси Анжело ҳисобни тенглаштирди. Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Ҳуссем Ауар яна «Ал-Иттиҳод»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Ахмад Ал-Жулайдан майдондан четлатилди. Шундан сўнг деярли бутун бўлим 1 киши кўп бўлиб ўйнаган «Ал-Наср» барибир ғалаба қозонишни уддалай олмади.
Шу тариқа Роналду бошчилигидаги жамоа бу йил ҳам Қирол кубогини бош совринсиз якунлайдиган бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг