«Ал-Наср» клубига трансфер тақиқи қўйилди
Саудия Арабистонининг Ал-Наср клубига ФИФА томонидан расман трансфер тақиқи қўйилди. Бу ҳақда «Arriyadiyah» нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Ал-Наср» клуби испаниялик ҳимоячи Эмерик Лапорт трансфери бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ бажармаган. Хусусан, жамоа Англиянинг Манчестер Сити клуби олдида 9 миллион евро миқдорида қарздор бўлиб қолган.
Шу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, ФИФА мазкур сумма тўлиқ қопланмагунга қадар «Ал-Наср»га трансфер амалиётларини амалга оширишни тақиқлади. Белгиланган сўнгги муддат сифатида 2026 йил 31 август санаси кўрсатилган.
Айни пайтда Криштиану Роналду сардорлигидаги жамоа қишки трансферлар ойнасида бирорта ҳам янги футболчи билан шартнома имзолай олмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Атлетик Бильбао» сафида тўп сураётган Эмерик Лапорт 2023 йилнинг август ойида 23,6 миллион евро эвазига «Ал-Наср» жамоасига ўтган эди. Ушбу трансфер бўйича тўлов масаласи ҳал этилмагани эса Саудия клуби учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг