«Ал-Наср» Ҳиндистонда қийин ғалабага эришди
Кеча, 22 октябрь куни Осиё чемпионлар лигаси 2 турнирининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоаси Ҳиндистонда «Гоа» клуби меҳмони бўлди.
Учрашув 1:2 ҳисоби билан якунланди. Голларга меҳмонлар сафидан Ҳарун Камара ва Анжело муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона жавоб голи Бристон Фернандес ҳисобига ёзилди.
«Ал-Наср» сардори Криштиану Роналду ушбу ўйин учун Ҳиндистонга келмади. Кингсли Коман, Жоау Феликс ва Садио Мане каби жамоа етакчилари эса захирада қолдирилди.
«Гоа» — «Ал-Наср» 1:2
Голлар: Фернандес (41) — Анжело (10), Камара (27).
«Ал-Наср»: Бенто, Ал Ғаннам, Мартинес (Симакан, 60), Ал Амри, Уэсли, Ал Ҳасан (Бушал, 60), Анжело (Ал Ҳайбари, 46), Ғариб, Айман, Камара (Мане, 66), Марран (Феликс, 66).
«Гоа»: Тивари, Сангван, Тимор, Сандеш, Морено, Борис, Тавора, Эррера, Кумам, Дражич, Сиверио.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг