«Ал-Ҳилол» Дарвин Нуньес трансфери бўйича келишувга яқинлашди
Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби «Ливерпуль» ҳужумчиси Дарвин Нуньесни сотиб олишга яқин. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо хабар берди.
Маълумотларга кўра, томонлар футболчининг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришган. Саудияликлар «Ливерпуль» клуби билан шартларни келишиб олган ва ҳозирда музокаралар футболчининг ўзи билан давом этмоқда.
Эндиликда охирги қарор 26 ёшли уругвайлик ҳужумчининг ўзига боғлиқ. Агар у «Ал-Ҳилол» таклифини қабул қилса, трансфер расмийлаштирилиши мумкин.
Дарвин Нуньес ўтган мавсумда «Ливерпуль» таркибида барча мусобақаларда 47 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 7 та голли пас берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг