Агросаноат мажмуаси ва энотуризм маркази барпо этилмоқда
“Buxoro agrostar” ҳамда “Gala – River” масъулияти чекланган жамиятлари негизида ташкил этилган “Oʻlmas Gold” корхонаси томонидан замон талабларига мос агросаноат мажмуаси ва энотуризм маркази барпо этиляпти.
Бухоро туманида амалга оширилаётган бу лойиҳанинг қиймати 20,5 миллиард сўм деб баҳоланмоқда. Кўзда тутилган юмушлар адо этилгач, бу ерда йилига 5 минг тонна узум шарбати ва 250 мингта пластик қути ишлаб чиқариш қуввати юзага келади. Шунингдек, 600 тонна сиғимга эга совутгичли омбор қурилади. Этнотуризм марказида эса йилига 40 мингдан зиёд сайёҳга хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Шу мақсадда хориждан зарур дастгоҳ ва ускуналар харид қилиш тараддуди кўрилмоқда. Бугина эмас, томорқа эгаларини деҳқончилик маданияти йўналишида ўқитиш ва улар билан маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар тузиляпти. Бундан ташқари, 7 гектар майдонда инновацион токзор барпо қилинади. У намунавий боғ вазифасини ўтайди. Томорқа ер эгаларига турли хизматлар кўрсатиш ҳам режалаштирилган.

Айтиш ўринлики, халқ тилида “22-совхоз” номи билан яхши таниш бу ҳудудда мазкур йирик лойиҳанинг амалга оширилаётгани бежиз эмас. Ушбу манзил аҳолиси азал – азалдан узум етиштириш ҳадисини олган. Қолаверса ,бу ерда 2005 йилда ўз фаолиятини бошлаган “Gala – River” корхонаси узумни қайта ишлаш га ихтисослашган. У тозаланган узум шарбати (шинниси) ни хорижга экспорт қилиш борасида ҳам муайян тажрибага эга.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг