Агар Украина мағлуб бўлса, бизда “Б” режа йўқ – Эстония
Бир вақтлар Совет Иттифоқининг бир қисми бўлган Эстония Украинадаги жанглар тўхтагач, Владимир Путин Эстония каби Болтиқбўйи давлатларини назорати остига олишга ишонади. Шу каби хавфларни бартараф этиш учун Эстония ҳукумати Киевнинг уруш ҳаракатларига пул ва қурол-яроғ сарфлаб, ЯИМнинг 1 фоизидан кўпроғини Украинага хайрия қилди.
“Агар ҳар бир НАТО давлати шундай қилса, Украина ғалаба қозонган бўлар эди”, - деган Эстония бош вазири Кажа Каллас.
Артиллерия, ўқ-дорилар, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари ва қўшин жиҳатидан тақчиллик сезаётган Украина Россия билан чегарада имкони борича курашмоқда. BBC журналисти Бош вазир Калласдан агар Украина мағлуб бўлса, қандай йўл тутишини сўраган.
“Россия ғалаба қозонадиган бўлса, бизда “Б” режа йўқ. Чунки у пайт Украинага ёрдам берадиган “А” режасига эътибор қаратишни тўхтатган бўламиз”, деди Эстония раҳбари.
Шунингдек, у пессимизмга берилмаслик ва Украинанинг ғалабасига ҳудудий жиҳатдан қарамасликни сўраган. Унингча, Киев бир қанча ҳудудларини йўқотса ҳам НАТОга аъзо бўладиган бўлса Украинанинг хавфсизлиги таъминланиши мумкин.
Кажа Каллас мамлакат ташқарисида анчайин машҳур бўлган лидерлардан биридир. 2021 йилдан буён Бош вазирлик курсисида ўтирган раҳбар Европадаги Кремль амбицияларини пучга чиқариш бўйича НАТОдаги энг шафқатсизлардан бири ҳисобланади.
Кўпгина эстонияликлар Украина мудофаасига тушаётган солиқлардан рози бўлмасада Каллас Россия тажовузкорлигидан сергак тортишга чақирмоқда. Шунингдек, Кремль кучлари жамиятни қўрқувга солиб, гибрид уруш олиб бораётганини таъкидлаб келади. Бу жангда ҳеч ким вафот этмайди, ўқ узилмайди аммо зарар катта бўлиши мумкин.
НАТО урушга тайёрми?
“Биз урушга тайёр бўлишимиз керак, шунда бизда уруш бўлмайди”, дейди НАТО офицерларидан бири.
2022 йил февраль ойида бошланган Россиянинг Украинага нисбатан кенг кўламли юриши Ғарб иттифоқи учун уйғотувчи сигнал бўлди ва Россия босқинининг олдини олиш учун Европанинг шарқий қисмидаги ҳарбий тайёргарликни кучайтириш кераклигини англаб етди.
Бугунги кунда Буюк Британия Эстония шимолидаги Тапа шаҳрида жойлашган танк, артиллерия пиёдалар, дронлар ва Франциянинг махсус тоғли пиёда аскарларидан иборат 1200 кишилик жанговар гуруҳга раҳбарлик қилади. Ҳарбий қўмондонлар ҳозирги шароитда айниқса, Россияга қарши туришда бунинг ўзи етрали эмаслигини билишади. Тапа шаҳрида жойлашган Британия кучлари ва уларнинг эстониялик шериклари Украинада содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатиб боришмоқда.
Ҳарбийлар билан гаплашган журналист агар Россия Эстонияга бостириб кирса, Британия қўшинлари ҳужумни қайтара оладими йўқми, деган саволга Британия қўмондони ҳозирги кунда бу жиҳатдан муаммо йўқлигини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг