Африкада Жаҳон чемпионати саралаши якунланди
Кеча, 14 октябрь куни Африка минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унга кўра, Сенегал ва Кот-дʼИвуар терма жамоалари Жаҳон чемпионати масаласини ижобий ҳал этди.
Саралашнинг «B» гуруҳи доирасида иштирок этган Сенегал терма жамоаси сўнгги турни ўз майдонида Мавритания термасига қарши ўтказди. Ўйин 4:0 ҳисобида майдон эгалари ғалабаси билан якунланди.
Ушбу ғалаба эвазига Сенегал терма жамоаси 24 очко тўплаб, гуруҳдаги асосий рақиби Конго Демократик Республикаси терма жамоасидан 2 очкога ўтиб кетди ва мундиал масаласини ижобий ҳал қилди.
Кот-дʼИвуар терма жамоаси эса саралашнинг «F» гуруҳида иштирок этди. Жамоа сўнгги турда ўз майдонида Кения терма жамоасини 3:0 ҳисоби билан мағлуб этди.
Ушбу ғалаба эвазига Дидье Дрогбанинг ватандошлари гуруҳдаги асосий рақиби Габон термасидан 1 очкога илгарилаб кетдилар ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритдилар.
Маълумот учун, олдинроқ Африкадан Миср, Жазоир, Тунис, Марокаш, Жанубий Африка Республикаси, Гана ва Кабо-Верде терма жамоалари мундиалга йўл олганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг