Адлия вазирлиги: ривожланишга тўсқинлик қилаётган яна 500 тага яқин қонунчилик ҳужжатлари бекор қилинди
Бугун Миллий матбуот марказида Президентимизнинг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, фармон қабул қилинишининг мақсад ва вазифалари, кутилаётган янгиликлар ҳамда ўзгартиришлар бўйича маълумот берди.
Бугунги кунда миллий қонунчилик тизимида 35 мингдан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари мавжуд бўлиб, уларнинг 95 фоиздан ортиқ қисмини қонуности ҳужжатлари ташкил этмоқда.
Таъкидланишича Фармонда бир қатор муҳим масалалар ўз аксини топган.
Биринчидан, қонунчилик базасини қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида яна 500 тага яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинди. (Эслатма Адлия вазирлигининг ташаббуси билан жами 3 мингга яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинган бўлиб, бу амалдаги ҳуқуқий базанинг қарийб 10 фоизини ташкил етади).
Иккинчидан, қонунчиликни сон жиҳатдан тизимлаштириш эндиликда сифат жиҳатдан яхшиланмоқда.Ҳақиқатан ҳам ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлардан қонунчиликни «тозалаш»дан кейин навбат ҳужжатлар мазмунини яхшилашга келди.
Бу борада икки йўналишда иш олиб борилиши режалаштирилган:
1) консолидация, яъни 120 дан ортиқ давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи 1600 дан зиёд тарқоқ ҳужжатларни бирлаштирилиши.
Чунки бугунги кунда битта вазирликнинг ваколатларини тушуниш учун камида ўнлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини ўрганиш ёки қўшимча вақт ва молиявий харажатларни талаб қиладиган юридик маслаҳат олиш зарур. Ўнлаб турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўрнига, давлат органи фаолиятига оид битта ҳужжатнинг талабларини ва мазмунини тушуниш анча қулай бўлади.
2) амалдаги ҳуқуқий базани қонунчилик тармоқлари бўйича тизимлаштириш. Бунинг учун 60 га яқин энг муҳим соҳалар кесимида амалдаги ҳужжатлар тизимлаштирилади. Тизимлаштириш жараёнида ҳуқуқни қўллаш амалиётида турли муаммоларга олиб келувчи такрорланишлар, зиддиятлар, ҳуқуқий бўшлиқлар ва бошқа камчиликлар бартараф етилади.
Учинчидан, Адлия вазирлиги бу борада масъул ижрочиларга услубий ёрдам кўрсатади, шунингдек, Фармонда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш чораларини кўради.
Фармонда белгиланган қоидаларини амалга ошириш механизмларини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Қонунчилик тармоқлари бўйича тизимлаштириш бўйича ишларни амалга ошириш тартиби масъул ижрочилар учун Фармонга илова қилинган икки схемада батафсил кўрсатилган.
Шунингдек, Фармон билан эндиликда қонунчиликни сифат жиҳатидан тизимлаштиришнинг янги босқичини амалга ошириш бошланди.
Раҳим ШEРҚУЛОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг