Адлия вазирлиги раҳбарияти саволларингизга жавоб беради
Ислоҳотларнинг жадаллашгани яхши. Чунки ҳар биримиз эртанги кунимиз бугунимиздан-да яхши бўлишини истаймиз. Аммо бу ўзгаришлар оддий халқ ҳаётида қандай акс этяпти?
Кўп сонли муштарийларимизнинг мурожаатларини эътиборга олган ҳолда, биз “Халқ билан юзма-юз” рукнига бу гал Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбариятини таклиф қилдик.
Агар сизда адлия органлари тизимига кирувчи барча идора ва муассасалар фаолияти, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, оила ҳамда никоҳ масалалари, давлат хизматлари марказлари ва нотариуслар томонидан кўрсатилаётган хизматлар, одил судлов тизими, адвокатура, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочилар ҳамда аҳоли эътиборига етказиш билан боғлиқ саволлар бўлса, бизга мурожаат қилинг.
Сизнинг ҳеч бир саволингиз эътиборсиз қолмайди ва энг муҳими, унга Адлия вазирлиги раҳбарияти жавоб беради.
Саволларни “Халқ сўзи” газетаси таҳририятининг электрон манзили info@xs.uz га ёки веб-сайтимизнинг телеграммдаги https://t.me/xs_uz каналидаги махсус ботга йўлланг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг