Абхазияда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

15:23 02 Апрель 2024 Дунё
435 0

Фото: Sputnik

Абхазия ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли Ми-24 вертолёти Сухумнинг жануби-шарқидаги Гулрипшский туманида ҳалокатга учради. Республика Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, экипажнинг учала аъзоси ҳам омон қолган.

“Владимировка қишлоғи ҳудудида Абхазия Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ҳаво кучларининг вертолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди. Экипажнинг ҳаёти хавф остида эмас”, — дейилади хабарда.

Воқеа жойига республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Лев Квициния етиб келган. Ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?