Абдумалик Ҳалоков яна бир нуфузли турнирида иштирок этади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Абдумалик Ҳалоков WBC томонидан «Riyadh Season» доирасида ташкил этилаётган Гран-При турнирида иштирок этади.
Ушбу нуфузли мусобақада тўртта вазн тоифасида жами 128 нафар боксчи баҳс олиб боради. Турнир ярим енгил, биринчи ярим ўрта, ўрта ва супероғир вазн тоифаларида ташкил этилиши режалаштирилган.
Гран-При тартибига кўра, барча жанглар 1/16 финалдан бошланади ва 6 раунддан иборат бўлади. Финал жанглари эса 8 раунддан ташкил топади.
Мусобақада 26 ёшдан кичик бўлган ва проф боксда 10 тадан кўп жанг ўтказмаган боксчилар қатнашади. Барча иштирокчилар VADA (Допингга қарши ихтисослаштирилган ташкилот) протоколига кўра тасодифий тестдан ўтказилади.
Абдумалик Ҳалоковнинг бу мусобақада иштирок этиши унинг профессионал боксдаги навбатдаги муҳим синови ҳисобланади.
Аввалроқ, у 27 февраль куни Испаниянинг Севиля шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомида иштирок этганди. Ушбу жангда Ҳалоков венесуэлалик Марлемброн Акуняга қарши баҳс олиб бориб, ўзининг устунлиги ва кучли зарбаларидан фойдаланиб, рақибини учинчи раундда техник нокаут орқали таслим этганди.
Абдумалик Ҳалоковнинг келаётган WBC Гран-Присида қандай натижа қайд этиши бокс мухлислари учун катта қизиқиш уйғотмоқда. Турнирда иштирок этиш учун унга кучли тайёргарлик ва янги муваффақиятлар тилаймиз!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг