Аббосбек Файзуллаев жамоасида мураббий алмашди
Фото: Chempionat.com
ЦСКА сербиялик мутахассис Марко Николич жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди.
Николич 2023 йилнинг май ойидан буён Дубайнинг «Шабаб Ал Аҳли» клубида фаолият олиб бораётганди.
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев ЦСКАда тўп суради. Собиқ бош мураббий Владимир Федотов Аббосбекнинг истеъдодини тўғри баҳолаб, асосий таркибга жалб қилганди.
Янги мураббий рус футболига бегона эмас. У 2020 йилда Москванинг «Локомотив» клубига бош мураббий этиб тайинланганди ва ўша мавсумда жамоа билан кумуш медалларни қўлга киритганди.
Кейинги мавсумда эса у «темирйўлчилар» билан Россия кубогида зафар қучганди ва мамлакат чемпионатида кучли учликдан жой олганди. 2021 йилнинг 5 октябрида Николич «Локомотив» билан келишувни бекор қилганди.
Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда Аббосбек Файзуллаев жамоаси Россия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг