“Анҳор-Локомотив” истироҳат боғи чегирмалар таклиф этмоқда
Жорий йилнинг 8 август куни “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғи очилганининг 2 йиллиги муносабати билан бир қатор байрам тадбирлари ўтказилади.
Хусусан, шу куни боғда болажонлар учун бепул 3000 дона музқаймоқлар, шарлар тарқатилади. Меҳмонларни машҳур мультфильм қаҳрамонлари кутиб олишади. Байрам куни барча аттракционларга (Enter, LaserTag, Drive Cinema, Axelon аттракционларига 50 фоизли) чегирмалар берилади.
Меҳмонларнинг дам олишларини янада мароқли ўтказиш мақсадида “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғи ёнадиган гирляндалар билан байрамона тарзда безатилади. Хоҳловчилар картинг маркази олдида жойлаштирилган катта стендда ўз тилакларини ёзма равишда билдиришлари мумкин.
Лотерея ўйинлари ўтказилиб, ғолибларга аттракционлардан бепул фойдаланиш имконияти берилади. Байрам концерти ҳам ўтказилиб, соат 22.00 да байрам салюти отилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг