9 ёшли қизчанинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди (+видео)

Фото: Видеодан кадр
Тошкентда 9 ёшли ўқувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар берди.
Айтиш керакки, аёл BYD машинасини белгиланганидан юқори бўлган тезликда бошқариб бораётиб, автобусдан тушган ҳолда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган ўқувчини уриб юборган ва 9 ёшли қизалоқ олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этганди.
Ҳодиса вақтида шаҳар йўналишида ҳаракатланиб келаётган автобус белгиланмаган жойда йўловчини туширган. Шу вақтда 1983 йилда туғилган аёл ҳайдовчи М.А. бошқарувидаги «BYD Song Plus» русумидаги автомашина автобус ортидан чиққан ва йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган қизни уриб юборган.
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан эълон қилинган ҳукмга кўра, М.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, инсон ўлимига олиб келган бўлса) бўйича айбли деб топилди. Суд ҳукмига мувофиқ, у 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва 2 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Мазкур фожиали ҳодиса шаҳар йўлларида ҳаракатланишда юқори тезликда ҳаракат қилиш ва йўл қоидаларини бузиш қанчалик оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яна бир бор тасдиқлади. Тегишли идоралар томонидан бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун янада қатъий назорат чоралари кўрилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «ЖЧ-2026»га Осиёдан тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган терма жамоалар маълум
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
- Тошкент давлат тиббиёт университетининг «Битирувчи – 2025» тантанали маросими бўлиб ўтди
- Танзила Нарбаева «Better Cotton» халқаро ташкилоти бош директори Алан Макклей билан учрашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг