9 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди

17:29 08 Март 2026 Жамият
644 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 9 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-11 даража илиқ, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда 22-25 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, Навоий вилоятининг чўл ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда 22-25 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқ, Навоий вилоятининг чўл ҳудудида кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

ТошкентСирдарёЖиззахСамарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда 22-25 метр/секундгача етиши, чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучи бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер