5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза… Ўзбек боксчиларига яна бир муваффақиятли бўлган турнир якунланди

3-7 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Грозний шаҳрида бокс бўйича «Ахмат-Хожи Қодиров» хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқди.
Олтин медални қўлга киритган спортчиларимиз ичида 54 кгда Шахзод Музаффаров, 57 кгда Мирзабек Мирзаҳалилов, 63,5 кгда Абдуллоҳ Маъдаминов, 86 кгда Жасурбек Йўлдошев, 92 кгда Элёрбек Жўрабоевлар бор.
Кумуш медалига эга чиққан Дилшод Абдумуродов (60 кг), Асилбек Абдураҳмонов (67 кг) ва Нурислом Исмоилов (80 кг)ни ҳам қайд этиш керак.
Бронза медалига эса бир нафар спортчимиз эгалик қилган. 71 кг вазн тоифасида Бекзод Ҳамидов учинчи ўринни ўзиники қилган.
Аввалроқ, Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони қанчалиги очиқланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг