5 октябрдан 5 ноябргача...
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Пойтахтимиздаги Замонавий санъат марказида «Ал-Хоразмий айтганидек» номли кўргазма очилди. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилаётган ушбу кўргазмадан мақсад — буюк математик олимнинг цивилизация ривожланишига қўшган ҳиссаси тўғрисида янада кўпроқ маълумот беришдан иборат.
Рассомлар Ал-Хоразмийнинг шахси, унинг даври, атроф-муҳити ва унинг ҳаётимизга таъсирини лазги рақси ва мусиқа санъати, сунъий тафаккурни ўқитиш ва Шоҳи-Зинда нақшлари орқали етказадилар.
Кўргазмага ташриф буюрганлар сунъий интеллект билан ишлов берилган, роялда ижро этилган миллий мусиқани тинглаш, “Ҳаёт” ўйини алгоритмига кўра шакллантирилган нақшинкор плиталар ва икат матосини кўриш имкониятига эга бўлмоқда.
Кўргазма шу йилнинг 5 ноябрига қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг