30 та “Ақлвой” автобуси ҳудудларга жўнатилди

19:32 14 Март 2025 Жамият
347 0

Жорий йилнинг 14 март куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан олис ҳудудларда яшовчи болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишга мўлжалланган “Ақлвой” автобусларини жойларга юбориш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Жаҳон Банкининг “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида 30 та қайта жиҳозланган автобуслар республикамизнинг 11 та ҳудудларига жўнатилди.

Айтиш лозимки, бу орқали мактабгача таълим хизматларини етказиш қийин бўлган туманларда 142 та мобил гуруҳлар шакллантирилади ҳамда қўшимча 2 528 та бола ўрни яратилади. Бундан кўзланган мақсад – барча болаларга мактабгача таълим хизматларидан тенг фойдаланиш имкониятини яратиш  ҳамда мактабгача таълим қамровини кенгайтиришдан иборат. Мобил гуруҳларда машғулотлар давомийлиги 2 навбатда 3 соатгача давом этади ҳамда барча хизматлар бепул ташкил этилади. Автобусда болалар бўлган вақтда унинг ҳаракатланишига йўл қўйилмайди.

“Ақлвой” автобусларида таълим бериш ва ўйин фаолиятини ташкил этиш учун ҳудудларда 60 та ўйин майдончалари нормативлар асосида жиҳозланди. Бунинг учун барча ҳудудларда мобил гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш учун мактабгача таълим билан қамраб олинмаган 3-7 ёшли болалар рўйхати шакллантирилди. Бир мобил гуруҳдаги болалар сони (қайта жиҳозланган автобуснинг ўриндиқлар сонидан келиб чиққан ҳолда) камида 16 нафар, кўпи билан 30 нафар бўлиши белгиланган.

Шунингдек, доимий равишда мобил гуруҳларни юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг жисмоний тарбия ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича малакасини ошириш юзасидан қисқа муддатли ўқув курслари бепул ташкил этиб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер