28 июль куни ҳарорат бироз салқинлашади
Фото: «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 28 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг