26 январь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

20:19 25 Январь 2026 Жамият
460 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 26 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди, йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-3 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида 26-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 26-28 январда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 26-28 январда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 26 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилояти шимолий ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. 27-28 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. 27-28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 27-28 январда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. 26 январда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер