21 ёшга тўлмаганларга энергетик ичимлик сотиш қонун билан тақиқланди

19:53 05 Июнь 2024 Дунё
498 0

Қозоғистонликлар энди энергетик ичимликлар харид қилиш учун 21 ёшга тўлиши керак. Шу жумладан, савдо автоматлари, бошқа электрон ёки механик қурилмалар орқали ҳам бундай ичимликлар сотиш мумкин эмас. Тегишли ўзгартиришлар Қозоғистон парламент депутатлари томонидан қабул қилинган.

"Гарчи шифокорлар энергетик ичимликларни қаҳва ва бошқа кофеинли ичимликлардан кўра хавфлироқ эканлигини бот-бот эслатишса ҳам ёшлар бунга ружу қўйишмоқда", дейилади хабарда.

Саломатлик учун асосий хавф шакар ва кофеиннинг юқори миқдори билан боғлиқ. Баъзи энергетикларнинг биттаси 100 мггача кофеинни ўз ичига олади. Бу оддий қаҳвадан (12 мг) 8 баравар кўп кофеин демакдир. Шифокорларнинг тавсиясига кўра, кофеиннинг кунлик меъёри катталар учун 400 мгдан ортиқ бўлмаслиги лозим.

"Ўз вақтида энергетик ичишни тўхтатмасангиз, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, бу аритмия ва юрак хуружи каби жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин", дейди мутахассислардан бири Элена Гултяева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?