21 минг тонна кимёвий ўғит олиб кетаётган Буюк Британия юк кемаси Қизил денгизда чўкиб кетди

13:16 03 Март 2024 Дунё
360 0

Фото: Sky News Arabia

АҚШ Марказий қўмондонлиги Адан кўрфазида Яман шимолида ҳукмронлик қилувчи “Ансор Аллоҳ” ҳаракати (ҳусийлар) томонидан ҳужумга учраган Буюк Британиянинг “MV Rubymar” юк кемаси Қизил денгизда чўкиб кетганини тасдиқлади.

Аввалроқ, ҳусийлар кемага ҳужум қилганини эълон қилган. Уларга кўра, кема катта зарар кўрган ва уни чўктириш билан таҳдид қилинган.

Манбада айтилишича, кема экипажи эвакуация қилишга муваффақ бўлинган.

“Sky News Arabia” телеканали ҳам Ямандаги манбаларига таяниб, кема чўкиб кетганини хабар қилди. Бу ҳақда ўша куни ҳусийлар ҳарбий вакили Яҳё Сария маълум қилди.

“2 март куни Буюк Британияга тегишли “MV Rubymar” Белиз байроғи остида ҳаракат қилаётган юк кемаси Эрон томонидан кемага қарши баллистик ракета зарбасидан сўнг Қизил денгизда чўкиб кетди”, дейилади қўмондонликнинг ижтимоий тармоқдаги баёнотида.

Марказий қўмондонликнинг қўшимча қилишича, кемада олиб кетилаётган 21 минг тоннага яқин аммоний фосфат ва аммоний сульфат ўғитлари Қизил денгизда экологик хавф туғдиради.

Яманнинг Қизил денгиз соҳилларининг катта қисмини назорат қилувчи Яман шимолидаги ҳукмрон “Ансор Аллоҳ” ҳаракати аввалроқ Исроил билан боғлиқ ҳар қандай кемага ҳужум қилиш ниятида экани ҳақида огоҳлантирган эди. Шундан сўнг бир қатор компаниялар Қизил денгиз орқали юк ташишни тўхтатишга қарор қилди.

Ҳусийлар Қизил денгиздаги ҳаракатлари Ғазо секторидаги фаластинликларга ёрдам беришга қаратилганлигини айтди ва улар минтақада навигация эркинлигига тўсқинлик қилмаётганини таъкидлади.

Араб ва мусулмон давлатлари АҚШни Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини сўзсиз қўллаб-қувватлаши можаронинг бутун минтақага тарқалишига олиб келиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.

АҚШ ва Буюк Британия январь ойи ўрталаридан бери ҳусийлар нишонларига зарбалар бериб, буни Қизил денгизда навигация эркинлиги таҳдидларига жавоб деб атамоқда.

“Ансор Аллоҳ” ҳаракати олий сиёсий кенгаши аъзоси Муҳаммад Али ал-Ҳусий бу ҳужумларни террористик ваҳшийлик ва қасддан ҳамда асоссиз тажовуз деб атади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?