2025 йилда Навоий вилоятида импорт ҳажми 95,9 фоизга ошди

15:23 23 Февраль 2026 Жамият
272 0

2025 йилда Навоий вилоятида импорт ҳажми 95,9 фоизга ошди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ўтган йилда Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати рақамларда қуйидагича кўриниш олган:

  • доимий аҳоли сони — 1 111 898 киши (2026 йил 1 январь ҳолатига);
  • ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 7,7 фоизга ўсди;
  • саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга ўсди;
  • қурилиш ишлари ҳажми 6,8 фоизга ўсди;
  • чакана савдо товар айланмаси ҳажми 10,6 фоизга ўсди;
  • бозор хизматлари ҳажми 13,7 фоизга ўсди;
  • ташқи савдо айланмаси ҳажми 46,4 фоизга ўсди;
  • экспорт ҳажми 25 фоизга ўсди;
  • импорт ҳажми 95,9 фоизга ўсди;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 4,7 фоизга ўсди;
  • аҳолининг реал умумий даромадлари 8,9 фоизга ўсди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига 20 982 та корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер