2025 йилда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 849 та бахтсиз ҳодиса қайд этилди
Давлат меҳнат инспекцияси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида республика бўйича меҳнат фаолияти билан боғлиқ жами 849 та бахтсиз ҳодиса текширилиб, ҳисобга олинган. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, қайд этилган бахтсиз ҳодисаларнинг:
- 50 таси — гуруҳий;
- 583 таси — оғир оқибатли;
- 216 таси — ўлим билан якунланган.
Ушбу ҳодисалар натижасида жами 961 нафар ходим жабрланган. Жумладан:
- 680 нафар — оғир жароҳат олган;
- 33 нафар — енгил жароҳатланган;
- 248 нафар — вафот этган.

Текширув якунларига кўра, қатор масъул шахсларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилган. Хусусан:
- 432 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган;
- 241 нафар шахсга маъмурий жарима қўлланилган.
«Меҳнат хавфсизлиги — ҳар бир иш жойида устувор масала бўлиши шарт», — дейилади вазирлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг