2024 йил давомида ҳокимларнинг қанча қарори бекор қилинган?

Давлат раҳбарининг 2023 йил 27 ноябрдаги ПФ-200-сон фармонига кўра, Олий суд томонидан ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 15-санасига қадар судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний чиқарилганлиги учун бекор қилинган қарорлари тўғрисидаги маълумотларни расмий веб-сайтида очиқ эълон қилиб бориш вазифаси юклатилган.
Таҳлилларга кўра, 2024 йил давомида маъмурий судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахслари қарорини ҳақиқий эмас деб топишга доир жами 6991 та иш кўрилган бўлиб, уларнинг 3184 таси қаноатлантирилган. Қашқадарё вилоятида 543 та, Тошкент шаҳрида 465 та ва Наманган вилоятида 303 та қарор судлар томонидан ҳақиқий эмас деб топилган.
Шу қаторда, маҳаллий ҳокимлик қарорларининг ҳақиқий эмас деб топилишига оид жами 2720 та иш кўрилган бўлиб, мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган жами 933 та қарори бекор қилинган.
Энг кўп ноқонуний ҳолат Тошкент вилоятида кузатилган бўлиб, судларга 426 та қарор устидан шикоят келиб тушган ва уларнинг 143 таси ноқонуний деб топилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг