2023 йилгача Ўзбекистонда барча йўл белгилари алмаштирилади

Иллюстратив фото
2023 йилга келиб кўчаларда жойлашган барча йўл белгилари янгиланади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтаётган “Ўзбекистонда автомобиль йўллари қурилиши: ютуқ ва муаммолар” мавзусида матбуот анжумани вақтида маълум қилинди.
Қайд қилинишича, 2018 йилдан бошлаб махсус режа асосида автомобиль йўл белгилари ва йўл кўрсаткичлари сифат даражасини яхшилаш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, 2023 йилга қадар кўчалардаги барча белгилар тўлиқ янгиланиши кўзда тутилмоқда.
Маълумотга кўра, Ўзбекистон бўйича 170 та йўл белгиси етишмаслиги аниқланган. 81 мингдан ортиқ белгилар магистрал йўлларда, яна 25 мингга яқин белгилар эса ички маҳаллий йўлларда ўрнатилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг