15 ёшга тўлмаган болалар ишлаши мумкинми?
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг маълум қилишича, Меҳнат кодекси ва «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунга кўра, 15 ёшга тўлмаган болаларни доимий ёки оғир ишларга жалб этиш тақиқланади.
Билдирилишича, ишга қабул қилиш ёши одатда 16 ёшдан бошланади. Бироқ, 15 ёшга тўлмаган болалар ота-она ёки васий розилигига биноан, соғлиғига ва ўқишига зарар етказмайдиган енгил ишларда ишлаши мумкин.
Жумладан, спорт, маданият ва санъат — театр, кино, концерт, мода ёки реклама лойиҳаларида иштирок этиш ҳамда ахборот ва ижодий фаолият, хусусан, расм чизиш, дизайн, рақамли контент яратиш, болалар блоги юритиш, танлов ва ижодий лойиҳаларда қатнашишлари мумкин.
Иш вақти чекловлари:
- 15–16 ёшда: ҳафтасига 24 соатгача;
- Агар бола ўқиётган бўлса: ҳафтасига 12 соатгача.
Иш фақат дарсдан кейин ёки таътил пайтида амалга оширилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг