Германиядаги аксарият дорихоналар ёпилди
Фото: AP
Шу йилнинг 14 июнь куни Германия федерал фармацевтика уюшмалари иттифоқи бутун мамлакат бўйлаб норозилик куни эълон қилди. Шу боис мамлакатдаги аксарият дорихоналар ёпиқ.
“Германия федерал фармацевтика уюшмалари иттифоқи 14 июнни умуммиллий норозилик куни деб эълон қилди. Шу куни етказиб бериш фақат шошилинч дорихоналар орқали амалга оширилади. Дорихоналарни ёпишдан ташқари, давлат дорихонаси Уюшмалар ва палаталар ўз позицияларини аҳолига етказиш учун Германиянинг кўплаб ҳудудларида марказлашган тадбирларни режалаштирган”, дейилади иттифоқ сайтида.
Намойишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида, жумладан Берлин, Дюсселдорф, Мюнстер, Висбаден, Марбург ва Аугсбургда бўлиб ўтмоқда.
Намойишчилар дорихоналарга қўшимча молиявий ёрдам ва бюрократик тизимни соддалаштиришни талаб қилмоқда.
Германия соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида Берлиндаги идораси олдидаги норозилик намойиши суратини жойлаштирди. Унда оқ халат кийган ва баннерлар кўтарган юзлаб одамлар акс этган.
“Deutsche Apotheker Zeitung” газетасининг полицияга таяниб хабар беришича, Берлиндаги намойишда 3800 нафарга яқин одам қатнашган.
Аввалроқ, Германияда узоқ вақт давомида дори-дармонлар, жумладан антибиотиклар, оғриқ қолдирувчи воситалар, болалар учун сироплар ва саратонга қарши дори воситалари етказиб беришда узилишлар кузатилаётгани хабар қилинган эди. Қайд этилишича, апрель ойида мамлакатда 480 номдаги дори-дармон тақчиллиги кузатилган.
Ўз навбатида, Германия федерал тиббиёт палатаси ҳукуматни хориждан дори-дармонларни етказиб беришда узоқ вақт давом этаётган узилишлар фонида ҳаётий муҳим дори воситаларининг миллий захирасини яратишга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг