“WikiStipendiya” лойиҳасининг янги мавсумига старт берилмоқда
Кўпчилик ёшларнинг севимли лойиҳасига айланиб улгурган “WikiStipendiya” бугун 1 ёшда.
Таъкидлаш жоизки, лойиҳага старт берилганига 1 бўлишига қарамай кўплаб қувонарли ютуқларга эришди. Ўзбек тилидаги мақолалар сони қарийб 100 мингтага оширилиб, 239 мингтага етказилди. Ўзбекча Википедия бутунжаҳон википедиялари тизимида 62 ўриндан 44 ўринга кўтарилди, яъни 18 поғонага юқорилади. Мақолалар сони бўйича эса Марказий Осиёда биринчиликка эришилди. “WikiStipendiya” марафонининг биринчи мавсумидаёқ 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди ва уларнинг меҳнатлари самарасида юқоридаги натижалар қайд этилди.
Пойтахтимиздаги “Китоблар олами” мажмуасида “WikiStipendiya II” лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Википедия администраторлари, ёшлар, турли идора ва ташкилотларда фаолият юритувчи ходимлар, журналистлар қатнашишди.
Тадбир аввалида Ёшлар ишлари агентлиги директорининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси, лойиҳа ташкилотчиси Меҳриноз Аббосова сўзга чиқиб, лойиҳанинг аҳамияти, бугунги кундаги ютуқлари борасида алоҳида тўхталди.
Сўнгра ўзбекча Википедия администратори Нодир Атаевга сўз берилди. У “WikiStipendiya” лойиҳаси доирасида 2022 йилда амалга оширилган ва 2 мавсумда ўтказилиши режалаштирилаётган ишлар бўйича тақдимот қилди.
— “WikiStipendiya”нинг иккинчи мавсумида хорижий тилларга таржима марафони, статусли мақолалар танлови, “Wiki-tur”, “WikiQuiz” каби бир қатор янги лойиҳалар ташкил этишни режалаштирганмиз, — деди викиадминистратор Жамшид Нурқул. — Мазкур лойиҳалар орқали ўзбекча Википедиядаги мақолалар сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг сонини оширишни мақсад қилганмиз. Ўйлайманки, ўзбекча Википедия яқин йилларда ҳатто инглизча Википедияни ҳам ортда қолдириб, фойдаланувчилар ундан исталган нарсани топишлари мумкин бўлади.
Анжуман сўнггида меҳмон ва ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг