Мактаб битирувчиларининг 27 фоизи келгусида таълим соҳасида ишлаш ниятида — сўровнома натижалари
Ўқувчиларнинг келажакдаги қизиқишларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилди. Сўровномада 936 минг нафар 9-11 синф ўқувчилари иштирок этди.
Ўқувчилар асосан таълим (27%), соғлиқни сақлаш (12%), АКТ ва иқтисодиёт (11%) соҳаларида ишлаш ҳамда 100 минг нафарга яқин битирувчилар тадбиркор бўлиш истагини билдирди.
Ўқувчиларга касблар тўғрисида кенгроқ тушунча бериш мақсадида янги дарсликларга 300 дан ортиқ касбга оид мавзулар киритилди.
7-11-синф ўқувчиларини индивидул диагностика қилиш, қизиқишларини аниқлаш ва касбга йўналтириш ишларини рақамлаштириш бўйича KASB.MAKTAB.UZ платформаси яратилди.
450 дан ортиқ ўзбек тилидаги видеодарсларга эга бўлган замонавий касбларга ўқитиш курслари яратилди.
Саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехнология корхоналарига уюштирилган экскурсияларда ярим миллиондан ортиқ ўқувчилар иштирок этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг