Самарқандда «Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим» глобал форуми якунланди
Фото: Иллюстратив cурат
Бугун Самарқанд шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим» глобал форумнинг иккинчи ялпи мажлисида бутун дунёда инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ёш педагогларнинг илғор тажрибасини оммалаштиришга қаратилган ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилинди.
Тадбирда қайд этилганидек, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тарбия тизимини халқаро, минтақавий ва миллий даражаларда такомиллаштириш зарур. Шу нуқтаи назардан глобал форумнинг учинчи ялпи мажлиси бу борадаги илғор тажрибалар тўғрисида ахборотлар алмашиш ва шу асосда амалий тавсиялар ишлаб чиқишга бағишланди.
Глобал форумнинг якуний ҳужжатини қабул қилиш масаласи тўртинчи ялпи мажлисда кўриб чиқилди. Иштирокчиларнинг таклиф-тавсиялари асосида 2023-2025 йилларга мўлжалланган «Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни ривожлантириш бўйича Самарқанд ҳаракатлар режаси» қабул қилинди.

Шундан сўнг глобал форумнинг ёпилиш маросими бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили вазифасини бажарувчиси Фабио Пиана сўзга чиқиб, ушбу соҳада «Самарқанд ҳаракатлар режаси»нинг аҳамиятига алоҳида тўхталди.
Эътирофли жиҳати, «Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни ривожлантириш бўйича Самарқанд ҳаракатлар режаси»да инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарбияни самарали амалга ошириш бўйича халқаро ҳамжамият, миллий ҳукуматлар, ўқув ва илмий муассасалар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари олдида турган вазифа, таклиф ва тавсиялар ўз ифодасини топди.
Глобал форум якунида ушбу вазифаларни изчил рўёбга чиқаришга ишонч билдирилди. Зотан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим-тарбияни оилада, мактабгача таълимда, мактаб ёшида, олий таълимда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари каби профессионал институтлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали узлуксиз давом эттириш ҳар бир давлат ва жамият учун ҳаётий заруратга айланди.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг