Бухородаги «Талипоч қалъа дарвозаси»нинг бир қисми ўпирилиб тушди
Маълум бўлишича, шу йилнинг 11 март куни Бухоро шаҳридаги «Талипоч қалъа дарвозаси» чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми қулаб тушган. 12 март куни эса мазкур ҳолатни махсус экспертларидан иборат Жамоатчилик Илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ўрганиб чиқишди.
Ўрганиш натижасида, XVI асрга тегишли «Талипоч қалъа дарвозаси» 2003 йилда қайта тикланган. Ўтган йиллар давомида қалъа атрофидаги деворнинг чап қаноти ортидаги маданий қатламларнинг чўкиши, қоплама деворларида ёриқлар пайдо бўлиши ҳамда жорий йилнинг март ойида кузатилган доимий ёғингарчилик деворнинг чўкиши ва қулаб тушишига олиб келганлиги аниқланган.
Ҳозирда Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси ва экспертлар томонидан объектнинг техник ҳолати ўрганилиб ва уни тезкорлик билан қайта тиклаш чораларини кўриш бўйича муҳокамалар олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг