2021 йилда глобал углерод чиқиндилари кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичга етган
Иллюстратив фото
Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) экспертлари энергия билан боғлиқ глобал карбонат ангидрид чиқиндилари миқдорини ҳисоблаб чиқди. Натижалар шуни кўрсатдики, у 2021 йилда 6 фоизга ўсиб, 36,3 миллиард метрик тоннани ташкил этган.
«Бу кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Ўтган йилга нисбатан эмиссиялар икки миллиард метрик тоннадан кўпроққа ошди. Бу сакраш 2020 йилда коронавирус пандемияси даврида кузатилган пасайишнинг ўрнини босди», дейилади манбада.
Мутахассисларнинг фикрича, чиқиндиларнинг кўпайиши, асосан, мамлакатлар иқтисодиётни тиклаш ва кўмирдан фаолроқ фойдаланишни бошлагани билан боғлиқ. Электр энергиясига бўлган талабнинг тикланиши билан бир қаторда, вазиятга ноқулай об-ҳаво шароити ва бозор муаммолари, айниқса, табиий газ нархининг кескин ошиши таъсир кўрсатди.
«Бу омилларнинг барчаси қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш тарихдаги энг катта ўсишни кўрсатганига қарамай, кўмир ёқишнинг ошишига олиб келди», дейилади агентлик баёнотида.
ХЭА, шунингдек, Хитой CО2 эмиссиясининг асосий «ишлаб чиқарувчиси» эканлигини таъкидлади. 2019-2021 йилларда унинг ҳажми мазкур мамлакатда 750 миллион тоннага ошган. 2021 йилда Хитойнинг CО2 эмиссияси 11,9 миллиард метрик тоннадан ошиб, глобал улушнинг 33 фоизини ташкил этган.
Экспертларнинг таъкидлашича, Хитой 2020 ва 2021 йилларда иқтисодий ўсиш қайд этилган ягона йирик иқтисодиёт бўлди. Хитойда бу икки йил давомида эмиссияларнинг ўсиши шу даврдаги дунёнинг қолган қисмидаги жами пасайишдан кўра кўпроқ қопланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ислам Махачевга Арман Царукян рақиблик қила олмайди. «UFC 311» олдидан содир бўлган нохуш хабарнинг барча тафсилотлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг