Ўзбекистонда коронавирус билан тўлиқ эмланганлар сони 1,8 млн кишидан ошди
Ўзбекистонда 30 август куни COVID-19 га қарши 311 173 доза вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. Шундан 98 975 доза биринчи босқичда, 155 558 доза иккинчи босқичда ва 56 640 доза учинчи босқичда қўлланган.
Шу кунгача Ўзбекистонда жами 14 338 693 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, улардан 1-босқичда эмланганлар 9 490 884 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 3 556 737 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 1 291 072 нафарни ташкил қилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар эса 1 812 280 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (50 909 доза),
Тошкент вилояти (30 688 доза),
Наманган вилояти (26 803 доза),
Фарғона вилояти (26 248 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 1 646 748 доза,
Наманган вилоятида 1 636 134 доза,
Андижон вилоятида 1 505 856 дозани ташкил қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг