Ўзбекистонда ўқувчилар мактабда FACE ID тизими орқали назорат қилинади
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ички ишлар вазирлиги ва халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган Қўшма Ҳайъат мажлисида ўқувчиларни мактабда бўлиш вақти FACE ID тизими орқали назорат қилиниши ҳақида айтиб ўтди дея ёзмоқда ЎзА.
Хабарга кўра, ички ишлар вазири генерал-лейненант Пўлат Бобожонов икки ҳамкор вазирликларнинг тарихий учрашуви сифатида эътироф этилган мазкур ҳайъат мажлисида учинчи ренессанс пойдевори бўлган ёшларнинг таълим олишлари учун зарурий барча чораларни кўрилишини билдирган.
Тошкент, Наманган, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатлар, ўқувчилар томонидан қўл урилган жиноятлар ва унинг оқибатлари муҳокама қилинди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳам ўзаро ҳамкорлик натижасида биринчи навбатда келажак авлод, мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилар учун зарурий шароитлар яратилиши кўзда тутилганлигини таъкидлаб ўтган.
Айни вақтда беш ташаббус доирасида барча мактаблар интернет билан таъминланмоқда.
«Ўқувчиларни назорат қилиш ва ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида мактабларда face id тизимини жорий этиш, таълим сифатини ошириш мақсадида синф хоналарига овозли камералар ўрнатиш ва уларни ички ишлар органлари ҳамда профилактика инспекторлари билан интеграциялашувини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг