Янгиҳаёт туманидаги 400дан зиёд икки қаватли ёғоч уйлар бузилади

Тошкент шаҳридаги Янгиҳаёт тумани ҳудудида жойлашган 400дан зиёд икки қаватли ёғоч уйлар бузилади ва уларда яшовчи 4 мингдан зиёд хонадон янги туман марказида қуриладиган янги уйларга кўчирилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов маълум қилди.
«Туман марказида 149 гектар ҳудудда хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган икки қаватли ёғоч уйлар бор. Булар 1966 йилдаги воқеалар вақтида тез фурсатда қурилган уйлар, ҳозирги кунга келиб кўпчилиги авария ҳолатига келиб қолган. Биз туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда лойиҳа ишлаб чиқяпмиз, ҳозир ер танлаш жараёни кетмоқда, ер танлангач шу ерга уйлар қуриб, аҳолини янги уйларга кўчирамиз. Ҳамма коммуникацияси, шароити бор уйларга кўчирилади, шароитини яхшилаб берамиз. Лойиҳа доирасида ушбу босқичда жами 409та авария ҳолатидаги уйларни бузиб улардаги 4314та хонадонда яшаётган мулкдорлар учун туман марказидан янги замонавий уйлар қуриш режалаштирилган. Янги қуриладиган уйлар ва унда яшайдиган аҳоли сонига мос равишда мактаб, МТТ, спорт, маданият муассасалари қуриш режамиз бор», деди Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов.
Маълумот учун, Янгиҳаёт тумани ҳудуди 4 419,6 гектарни ташкил этади ва унда 150 мингга яқин аҳоли яшайди.
Инобат АҲАТОВА,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг