ТДПУ талабасида коронавирус аниқланди. Иккита факультет онлайн таълимга қайтди
22 январь куни тиббий ташхис натижаларига кўра, Тошкент давлат педагогика университети Рус тили ва адабиёти факультети талабасида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда университет Ахборот хизмати «Халқ сўзи»га маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу талаба билан алоқа қилганлар ва факультет ҳудудидаги бошқа барча талабаларга 14 кун давомида ўз-ўзини изоляция қилиш режимини ўтказиш тавсияси берилди.
Ўқув биносининг 4-қаватидан фойдаланаётган Рус тили ва адабиёти факультети ҳамда Хорижий тиллар факультетида ҳам ушбу назорат чоралари жорий қилинди. Бунда офлайн тартибда таълимга қайтган Рус тили ва адабиёти, Хорижий тиллар факультетларининг барча 1-курс талабалари эндиликда 14 кун давомида таълимни масофавий тартибда олишлари белгиланди.
24 январдан ушбу иккала факультетнинг 2-3-4-курс талабалари қишки сессия якуний имтиҳонларини онлайн тартибда топширадилар. 1-курс талабалари эса икки ҳафтадан кейин 8 февраль куни имтиҳон топшириш учун офлайн таълимга қайтадилар.
Рус тили ва адабиёти, Хорижий тиллар факультети бинолари, кириш-чиқиш жойлари ва ҳудудлари тўлиқ изоляцияга олинган бўлиб, у ерда 1 ҳафта мобайнида тиббий-санитария тозалаш ишлари амалга оширилади. Ушбу факультетларнинг ҳудуди тўла ёпилган ва назоратга олинган.
Қолган барча факультетлар талабалари тўлиқ тартибда офлайн таълим дарсларини ва офлайн тарздаги имтиҳон топшириш жараёнлари давом эттирадилар. Бунинг учун барча биноларнинг кириш ва чиқиш жойлари ҳар бир факультет ва курслар учун алоҳида маршрутлар асосида белгиланган йўлаклар орқали амалга оширилишига риоя қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг