Пандемиядан кейин катта шаҳарларда яшашга ҳожат қолмайди — Билль Гейтс

Фото: Getty Images
Вакцина яқин келажакда коронавирус пандемиясига нуқта қўйиши мумкин. Аммо АҚШлик миллиардер, “Microsoft” компанияси асосчиси Билль Гейтснинг сўзларига кўра, пандемиядан кейин дунё кескин ўзгаради.
У ўзининг “The Gates Notes” блогида ёзишича, рақамлаштиришнинг айрим тенденциялари, айниқса, онлайн таълим, телетиббиёт ва масофадан туриб ишлаш ҳаётнинг ажралмас қисмига айланади.
Шу билан бирга, коронавирусдан кейинги дунёда хизмат сафарлари 50 фоиздан кўпроққа, офислардаги иш вақти эса камида 30 фоизга камаяди. Онлайн учрашувлар ҳамда онлайн тадбирлар одатий ҳолга айланади. Ҳаётнинг кўп қирралари виртуал оламга ўтиши боис иш туфайли катта шаҳарларда яшашга ҳожат қолмайди.
Гейтс 2015 йилда «Агар яқин бир неча ўн йилликда 10 миллиондан ортиқ одамни нобуд қиладиган нарса бўлса, бу уруш эмас, балки жуда юқумли вирус бўлади», дея айтиб ўтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг