Самарқандда қабристон ёниб кетди

14:28 07 Ноябрь 2020 Жамият
1217 0

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи икки фуқаро С.Н ва Ў.Н нинг эҳтиётсизлиги сабаб қабристон ёнғин остида қолган. Бу ҳақида туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, С.Н. ва Ў.Н. томонидан қабристондаги турли чиқиндиларнинг ёқиб юборилиши натижасида катта ёнғин келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан хуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 88-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима жазоси қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?