Спикер ўринбосари «Ёшлар парламенти» аъзолари билан учрашди
Парламент қуйи палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг OʼzLiDeP гуруҳи аъзолари ўртасида ҳамкорликни самарали ташкил этиш сиёсий кучнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.
Шу маънода Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари ва партия фракцияси раҳбари Актам Хаитовнинг Ёшлар парламентига сайланганлар билан онлайн видеомулоқот шаклида учрашув ўтказганида ўзгача маъно мужассам. Нафақат ёш аъзоларни табриклаш, шунингдек, қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини юксалтириб бориш, мавжуд муаммолар ечимларига оид таклифлар тайёрлашнинг самарали механизмларини такомиллаштириш тадбирнинг бош мезони бўлди десак, янглишмаймиз.

Видеомулоқот давомида Ёшлар парламенти аъзоларининг масофадан туриб ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришларига имконият яратилди.
Ёшлар парламенти раиси Жамшид Бобоев берилган ишонч учун миннатдорлик билдирди ва ўзига юклатилган масъулиятли вазифани сидқидилдан бажариб, имкониятлардан самарали фойдаланиши борасида мулоҳазаларини билдирди.
Мулоқотда қонун ижодкорлигида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш билан бирга ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро механизмларини такомиллаштириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни янада ошириш, ворисларни депутатликка тайёрлаш борасидаги таклифлар муҳокама қилинди.

Унда иштирок этган Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев парламент ишида иштирок этишнинг янги имкониятлари яратилгани ёшларга келгусида қонун лойиҳаларини аҳоли, хусусан, тенгдошлари ўртасида муҳокама этиш, жойларда қонунлар ижросини таъминлашнинг замонавий инструментларини яратишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Барча аъзоларни бу борада ташаббускор бўлиб, жонбозлик кўрсатишга, фикрларини қўрқмасдан билдиришга даъват этди.
Партиянинг Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Юсуфжон Юсупов ҳам Ёшлар парламенти ва OʼzLiDeP Ёшлар қаноти гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлашга оид таклифларини билдирди.
Тадбир якунида ёшларга партиянинг ишонч ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг