Ўзбекистонда 1846 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди. Шифохоналарда эса 493 киши қолмоқда

архив фото
Шу соатларда Андижон вилоятида 23 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, жами 43 нафар коронавирус инфекциясидан тузалган беморлар реабилитацияга кузатилди.
Андижонда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан. Улардан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. 1 нафари эса Россиядан Қозоғистон орқали келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Уларнинг 8 нафари эркак, 15 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 56 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 8 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар 135 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 158 нафарга етди.
Наманганда тузалганларнинг ҳам барчаси ушбу вилоятдан. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 9 нафари эркак, 11 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 64 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган чақалоқ. Вилоятда шу пайтга қадар 159 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 179 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугуннинг ўзида71 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1846 нафарни ташкил этмоқда. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда ушбу касаллик аниқланганлар сони 2349 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 493 нафар бемор даволанмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг